Аризада амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 323-моддаси ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, ариза берувчининг шахсига оид маълумотлар ва имзоси бўлиши лозим. Имзоланмаган, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.
2016 йил 29 декабрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустаснодир.
Qonunchilikdagi so‘nggi yangiliklardan xabardormisiz?
Qisman xabardorman - 160
Yaxshi xabardorman - 117
Xabardor emasman - 62
Menga qiziq emas - 8