Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг
2022 йил I ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси
№ |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Масъул шахслар |
|
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб |
1. Ўзбекистон Республикасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Миллий стратегиясини қабул қилиш бўйича ишларни якунлаш (Стратегия лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Президент Администрациясига киритиш).
|
2022 йил февраль |
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ–6013-сон Фармонининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида Миллий маърузани тайёрлаш |
|
2022 йил январь |
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) |
|
Коррупцияга қарши курашиш бўйича |
|
2022 йил январь-июнь ҳар чорак якунида |
Барча таркибий тармоқ раҳбарлари
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Агентликнинг йиллик фаолиятига оид ҳисоботни тузиш |
|
2022 йил январь
2022 йил февраль |
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) Матбуот котиби (Д.Очилова) |
|
Мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш |
|
2022 йил январь
2022 йил февраль |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилиш ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот киритиш |
1. Олий суддан 2021 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига зарар етказувчи жиноятларга оид суд ҳукмларини олиш ва комплекс таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот киритиш |
2022 йил февраль |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов)
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) |
|
Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарар тўлиқ қопланилишига эришиш устидан назоратни амалга ошириш |
1. Олий суддан 2021 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган коррупциявий жиноятлар натижасида жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарлар ҳамда уларнинг ундирилиш аҳволи тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров юбориш. 3. Коррупциявий жиноятлар натижасида жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарлар ҳамда уларнинг ундирилиш аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ОАВда эълон қилиш. |
2022 йил январь- февраль
2022 йил март |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов)
Матбуот котиби (Д.Очилова) |
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 28 май куни ўтказилган |
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларни ҳудудларга чиқиб ўрганиб, аниқланган муаммолар бўйича маҳаллий ҳокимликларга амалий ёрдам кўрсатиш. |
2022 йил январь-июнь
(алоҳида график асосида) |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Коррупцияга оид ҳолатлар бўйича тергов ўтказиш ва тезкор қидирув фаолияти самарадорлигини ошириш |
Ҳудудларга хизмат сафари давомида коррупцияга оид суд мажлиси якунланган жиноят ишларини ўрганиб чиқиш ва суд амалиётини умумлаштириш. |
2022 йил январь-июнь |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Давлат харидлари соҳасидаги коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш бўйича ягона амалиётни шакллантириш |
Давлат харидлари соҳасидаги суд ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайерлаш. |
2022 йил январь-июнь |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги коррупцион хавф-хатарларни ўрганиш |
Мактабгача таълим вазирлигида Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилишини ўрганиш. |
2022 йил февраль |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида пуллик хизматларни ташкил этиш жараёнидаги коррупцион хавф-хатарларни ўрганиш |
Соғлиқни сақлаш тизимида пуллик хизматларни ташкил этиш аҳволини ўрганиш (Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти). |
2022 йил февраль |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Лицензия, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш |
Транспорт соҳасида лицензия (русхатнома) бериш тартибини, жумладан шаффоф тизим мавжудлиги ҳолатларини ўрганиш. |
2022 йил март |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва унинг тизимларидаги коррупцион хавф-хатарларни ўрганиш |
Транспорт воситаларини жарима майдонларига жойлаштириш ва чиқариш тартиби ҳамда бу жараёндаги коррупциявий хавфларни ўрганиб, бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш. |
2022 йил апрель |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Олий таълимга қабул қилиш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар мақсадли ишлатилишини ўрганиш |
Олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар мақсадли ишлатилишини ваколатли органлар билан ҳамкорликда ўрганиб, таҳлил қилиш. |
2022 йил май |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Кам таъминланган оилаларга субсидияларининг ажратилиш жараёнида коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш |
Кам таъминланган оилаларга уй-жой олиш учун ажратилган бюджет субсидияларининг мақсадли йўналтирилишини (Жиззах ва Навоий вилоятлари мисолида) ўрганиш. |
2022 йил июнь |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш |
|
2022 йил январь
2022 йил апрель |
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров)
Матбуот котиби (Д.Очилова) |
|
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш |
|
2022 йил январь-июнь
2022 йил 31 май
2022 йил 31 март (режа асосида) |
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров) |
|
Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш |
|
2022 йил январь
2022 йил февраль
2022 йил март |
Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш бошқармаси (О.Рузиев) |
|
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш |
|
2022 йил январь
2022 йил март |
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси (А.Эргашев)
Матбуот котиби (Д.Очилова) |
|
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш |
|
2022 йил январь
2022 йил июнь Доимий |
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси (А.Эргашев) |
|
Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини доимий ошириб бориш амалиётини йўлга қўйиш |
|
2022 йил январь-июнь
2022 йил июнь |
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров) |
|
БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси обзорини ўтказишга оид ишларни ташкил этиш |
|
2022 йил январь-июнь |
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси (З.Хатамов) |
|
Германиянинг Конрад Аденауэр фонди ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорлик йўналишларини белгилаш |
|
2022 йил апрель |
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси (З.Хатамов) |
|
Марказий банк билан биргаликда банк тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш |
|
2022 йил апрель
2022 йил май |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Давлат харидлари соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини давом эттириш |
|
2022 йил апрель
2022 йил май |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Бюджет маблағларининг ишлатилиши, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳаларида ўрганиш ва текширувлар ўтказиш |
|
2022 йил январь-февраль
2022 йил февраль
2022 йил март
2022 йил май
2022 йил июнь
2022 йил апрель |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов)
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров) |
|
Жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш |
Фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш Миллий индексини тузиш. |
2022 йил январь-июнь |
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров)
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси (З.Хатамов) |
|
Давлат хизматига ҳалоллик стандарти («ҳалоллик вакцинаси») ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш |
Чора-тадбирлар режасини ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш. |
2022 йил январь-июнь |
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси (З.Қодиров) |
|
Агентликка давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш |
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мавжуд маълумотлар базалари бўйича ҳуқуқий асосларини ва функционал имкониятларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мавжуд маълумотлар базаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш. |
2022 йил январь-июнь |
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (У.Дауланов) |
|
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш |
|
2022 йил январь-июнь
2022 йил январь
2022 йил март |
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси (З.Хатамов) |
|
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши фаолиятини самарали ташкилий-услубий қўллаб-қувватлаш |
|
Ҳар чоракда
2021 йил январь-июнь |
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси (З.Хатамов)
Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими (Ў.Номозбоев) |
|
Агентликда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш |
ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартларига мувофиқ коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш. Агентлик фаолиятини доимий ўрганиб бориш, тизимда мавжуд ёки келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни ҳамда унга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш. Агентлик ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш. |
2021 йил май-июнь |
Ички хавфсизликни таъминлаш ва “комплаенс-назорат” бўлими (М.Ахмедов) |
Изоҳ: чора-тадбирлар режаси бажарилишини тизимли равишда назорат қилиш учун масъул шахслар ҳар янги ойнинг 3-кунидан кечиктирмай бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот топширишлари шарт.
Qonunchilikdagi so‘nggi yangiliklardan xabardormisiz?
Qisman xabardorman - 332
Yaxshi xabardorman - 245
Xabardor emasman - 141
Menga qiziq emas - 20