1. Мазкур низом «Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танловини (кейинги ўринларда – танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ишчи органи бўлган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Халқаро ташкилотлар танлов ташкилотчилари ҳисобланади.
3. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу билан бирга, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатлар фуқаролари (муаллифлар – жисмоний шахслар, ижодий жамоалар ёки ташкилотлар) иштирок этиши мумкин.
4. Танлов номинациялари.
Асосий номинациялар:
– «Энг яхши ижтимоий видеоролик»;
– «Энг яхши журналистик суриштирув»;
– «Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн (тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс);
– «Энг яхши иншо»;
Махсус номинациялар:
– «Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун» (блогер, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар);
– «Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти»;
– «Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ»;
5. Танлов мавзуси: «Коррупцияни биргаликда енгамиз».
6. Танловни ўтказиш учун ташкилий қўмита тузиб.
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
– танловни юқори даражада ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
– танлов доирасида амалга ошириладиган тадбирларни муфовиқлаштириш;
– танловнинг ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш, унинг фаолиятини муфовиқлаштириш;
– танловни юқори даражада ташкил этилишини таъминлаш;
– ушбу низомга мувофиқ ғолибларни тақдирлаш ва рағбатлантириш.
7. Танловда қатнашиш учун ариза ва материаллар электрон манзилга ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида қабул қилинади.
8. 2020 йил 1 ноябрь (Тошкент вақти билан 09:00 дан) кунидан танлов учун аризаларни қабул қилиш бошланади. Танлов учун аризалар қабули 2020 йил 30 ноябр (Тошкент вақти билан 18:00 да). якунлади. Белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
9. Танловнинг мақсади – аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш, мазкур жараёнларга медиа соаҳаси вакиллари (ОАВ, блогерларнинг), нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш.
10. Танловнинг вазифалари
– аҳолининг коррупцияга қарши саводхонлигини ошириш;
– жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатни шакллантириш;
– жамоатчилик эътиборини коррупцияга қарши курашиш масалаларига, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат органларининг фаолияти билан яқиндан таништириш;
– коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш;
– коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи жамоатчилик ва давлат идораларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларда ўз фаолиятларига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш.
11. Танлов қуйидаги кетма-кетликдаги босқичларни ўз ичига олади:
а) Танловни ўтказиш ҳақида эълон қилиш;
б) Танлов ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;
в) Танловда иштирок этишни хоҳлаган фуқаролардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш;
г) Танлов комиссияси томонидан келиб тушган ариза ва ҳужжатларни мазкур низом талабларига мослигини баҳолаш;
д) Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолибларни аниқлаш;
е) Танлов ташкилотчилари томонидан ғолибларни тақдирлаш.
12. Танловга топширилган материалларни баҳолаш ташкилий қўмита томонидан шакллантириладиган ҳакамлар хайъати томонидан баҳоланади.
13. Танлов ҳакамлар ҳайъати коллегиал орган ҳисобланиб, келишувга асосан, халқаро ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши вакилларидан камида 7 кишидан иборат таркибда ташкил топади.
14. Танлов ҳакамлар хайъатининг таркиби Агентлик директорининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.
15. Танлов ҳакамлар хайъати иштирокчилари томонидан топширилган материалларни баҳолаш, танлов жараёнида тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича иш олиб боради.
16. Танлов ҳакамлар ҳайъати номзодлар материалларини баҳолаш, материалларни кўриб чиқмасдан қолдириш, ғолибларни аниқлаш ҳақида ва бошқа қарорларни қабул қилади.
17. Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
18. Танловда иштирок этиш учун белгиланган намунадаги аризани (1-илова) тўлдириб, ижодий иш билан биргаликда жўнатиш лозим.
19. Танловга топширилган материаллар қуйидаги мезонларга мувофиқ кўриб чиқилади: материалнинг эълон қилинган мавзу ва техник талабларга мувофиқлиги; кўчирилмаганлиги (плагиат); ғоясининг оригиналлиги ва ишнинг сифати.
Танловга топширилган материаллар одоб-аҳлоқ қоидалари ва қонунчилик меъёрларига зид бўлган, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, зўравонликни тарғиб қилувчи ҳар қандай жумлалар, сўзлар, тасвирлардан ҳоли бўлиши лозим.
20. «Энг яхши ижтимоий видеоролик» номинацияси учун топшириладиган материаллар қуйидаги форматда бўлиши лозим: avi, mpeg 4, ўлчами — 1920×1080 пиксел, давомийлиги — 180 сониядан ошмаслиги, овози (аудио) — 16 бит, стерео.
Видеороликни ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати юклаб олиши учун албатта файл алмашув сайтига юкланган бўлиши лозим. Танлов учун электрон почта орқали жўнатилаётган аризада видео жойланган манзил (ҳавола) аниқ кўрсатилиши лозим.
21. «Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн» номинацияси учун топшириладиган материаллар қуйидаги форматда бўлиши лозим:
Тасвирий санъат асари — ўлчами А4 (297 х 420 мм) дан кичик бўлмаслиги, турли рассомчилик воситалари орқали қўлда чизилган бўлиши лозим.
карикатура — ўлчами А4 (210 х 297 мм) ёки А3 (297 х 420 мм) форматидан кичик бўлмаслиги, қўлда ёки компьютер графикасида (jpg, томонлар нисбати ўзаро мувофиқлашган ва сифати 200 dpi дан кам бўлмаган) чизилган бўлиши лозим.
иллюстрация — jpg/pdf, ўлчами А4 (210 х 297 мм) ёки А3 (297 х 420 мм) форматидан кичик бўлмаслиги, томонлар нисбати ўзаро мувофиқлашган ва сифати 200 dpi дан кам бўлмаслиги лозим.
плакат — jpg/pdf, ўлчами А3 (297 х 420 мм) форматида, томонлар нисбати ўзаро мувофиқлашган ва сифати 200 dpi дан кам бўлмаслиги лозим.
баннер (билборд) — cdr ёки pdf, ўлчами 6000 х 3000 мм (6х3 м) сифати 300 dpi дан кам бўлмаган, ранглар модели — CMYK бўлиши лозим.
комикс — танлов мавзусига оид турли рассомчилик воситалари орқали ишланган 1 дан 4 тагача бўлган расм кўринишидаги ҳикоялар. Расмлар ўлчами A4 (210 х 297 мм) ёки A3 (297 х 420 мм) форматида бўлиши лозим.
22. Тасвирий санъат асари, иллюстрация, плакат, баннер, комикс ва карикатуралар матн шаклидаги изоҳи, тушунтириши ва муаллифлик номи билан тақдим этилиши лозим.
23. Видеороликлар лавҳалар кетма-кетлигига мосланган субтитр ва муаллифлик номи билан тақдим этилиши лозим.
24. «Энг яхши журналистик суриштирув» номинациясида Ўзбекистон Республикасидаги ОАВ (телевидение, радио, босма нашр, интернет сайт) ларда доимий ёки шартнома асосида ишловчи муаллифлар эълон қилинган ёки эфирга узатилган журналистик суриштирувлари билан қатнашишлари мумкин. Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябригача бўлган давр оралиғида эфирга узатилган ёки эълон қилинган бўлиши лозим.
Танловга тақдим этилган материаллар ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида бўлиши мумкин. Муаллиф ёки ҳаммуаллифларнинг 3 тадан ортиқ ишлари танловга қабул қилинмайди.
Aгар ҳаммуаллифликда тайёрланган материал танловга топширилса, бу ҳақида ариза беришдан олдин бошқа муаллифлар хабардор қилиниши лозим. Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида низо юзага келса, танлов ташкилотчилари жавобгар бўлмайди.
25. Танловга тақдим этилган материаллар электрон кўринишда электрон почта орқали тақдим этилиши лозим. «Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси бўйича танловга тақдим этилган материаллар уларнинг чоп этилганлиги тўғрисида асос (газета/журнал саҳифаси нусхаси, Интернет-ресурсдаги скриншот, эфир вақти ва соати кўрсатилган маълумотнома) билан тақдим этилиши лозим.
Аудио/видео кўринишидаги ишлар ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати юклаб олиши учун албатта файл алмашинув сайтига юкланган бўлиши лозим. Конкурс учун электрон почта орқали жўнатилаётган аризада видео жойланган манзил (ссилка)аниқ кўрсатилиши лозим.
Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган материаллар бўйича изоҳ ёки шарҳ берилмайди ва улар эгаларига қайтарилмайди.
Ташкилотчилар танлов материалларидан кейинчалик ҳам фойдаланиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Танловга илмий ишлар, семинарлар, тренинглар, анжуманлар, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, таҳлилий материаллар қабул қилинмайди.
26. Ҳакамлар ҳайъати танловга топширилган материалларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:
– журналистик суриштирув элементларининг мавжудлиги;
– долзарблиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилгани ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилгани);
– ҳолислик (тақдим этилган материалда холислик мувозанатига риоя қилингани);
– асослантирувчи далилларнинг ҳаққонийлиги (суриштирувда илгари сурилган гипотезанинг қай даражада асослангани, манбалар билан ишлаш, фактларнинг ишончлилиги);
– сабабларни, ўзаро боғламларни, манфаатдор томонларни аниқлаш;
– натижадорлик (материалнинг ижтимоий резонансни юзага келтиргани, кўтарилган муаммонинг оммавий муҳокама этилгани, муаммога нисбатан мансабдор шахсларнинг ёки давлат ташкилотларининг муносабат билдиргани)
– оммавийлик (материалнинг содда услубда, кенг жамоатчилик аудиторияси учун тушунарли, осон тилда ёзилгани);
– ижодий ўзига хослик мавжудлиги (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда, мазмунида ўзгача ёндашувнинг, ғоя бетакрорлигининг мавжудлиги);
– ифода воситаларидан кенг фойдаланганлик (оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларига хос бўлган барча ифода воситалари (фотосуратлар, аудио, видео, инфографика ва ҳ.к.лардан) ўз ўрнида профессионал тарзда фойдаланилгани.
27. “Энг яхши иншо” номинацияси бўйича танлов икки гуруҳ кесимида ўтказилади:
биринчи гуруҳ – умумий ўрта таълим мактабларининг 8–11 синфлари ҳамда лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида;
иккинчи гуруҳ – олий таълим муассасалари талабалари ўртасида.
28. “Энг яхши иншо” номинацияси бўйича танловни ўтказишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари масъул ҳисобланади.
Танловни ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари кўмаклашади.
29. Танловнинг биринчи гуруҳи учун номзодлар ўз ижодий ишларини ота-онаси ёки ўқитувчиси номидан кузатув хати (унда иштирокчи ва ота-она ёки ўқитувчи ҳақида маълумот ҳамда алоқа маълумотлари кўрсатилади) билан бирга, иккинчи гуруҳ эса ўзи ҳақидаги маълумотнома (объективка) билан бирга топширадилар. Маълумотномада алоқа маълумотлари (e-mail, телефон рақами, манзил) кўрсатилган бўлиши керак.
30. Танловнинг «Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун» (блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар), «Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ», «Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти» номинациялари ғолиблари соҳада энг самарали ва фаол фаолият юритган номзодлар орасидан Ҳакамлар ҳайъатининг ўрганиш ва мониторинг натижалари орасида аниқланади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳо олган иштирокчилар номинациялар ғолиби ҳисобланади.
31. “Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун” (блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар), “Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ” номинациялари бўйича коррупцияга қарши курашни тарғиб этувчи, коррупцион ҳолатларни фош этувчи, аҳолида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятини шакллантирувчи, мамлакатимизда коррупция иллатини бартараф этиш бўйича амалий таклифларни мавжуд бўлган мақолалар, постлар, интервьюлар, кўрсатувлар, эшиттиришлар ҳакамлар ҳайъати учун ўрганиш объектлари ҳисобланади.
Ўрганиш материаллари 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябргача бўлган давр оралиғида эфирга узатилган ёки эълон қилинган бўлиши лозим.
32. “Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун” (блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар), “Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ” номинациялари бўйича материаллар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
– Коррупцияга қарши курашиш ва аҳолида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ОАВ, канал, саҳифа, гуруҳнинг асосий йўналишларидан бирига айланган бўлиши;
– коррупцияга оид материалларининг долзарблиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилгани ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилгани);
– ҳолислик (тақдим этилган материалларда ҳолислик мувозанати риоя қилингани);
– асослантирувчи далилларнинг ҳаққонийлиги (материалларда илгари сурилган гипотезанинг қай даражада асослангани, манбалар билан ишлаш, фактларнинг ишончлилиги);
– оммавийлик (материалнинг содда услубда, кенг жамоатчилик аудиторияси учун тушунарли, осон тилда ёзилгани )
33. “Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича коррупцияга қарши курашни тарғиб этиш, аҳолида коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантириш, мамлакатимизда коррупция иллатини бартараф этиш бўйича амалий таклифларни илгари сураётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳакамлар ҳайъати учун ўрганиш объектлари ҳисобланади.
34. «Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти» номинацияси бўйича номзодлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
– Коррупцияга қарши курашиш ва аҳолида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ННТнинг асосий йўналишларидан бирига айланган бўлиши;
35. Танлов ғолиблари ва совриндорлари ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Шунингдек, ғолиблар телефон ёки электрон манзил орқали шахсан хабардор қилинади.
36. Танлов ғолиблари ва совриндорлари 2-иловага мувофиқ рағбатлантирилади.
Иловада кўрсатилган совғалар ташкилий сабабларга кўра шунга яқин қийматдаги бошқа совғалар билан алмаштирилиши мумкин.
Шунингдек, уларга махсус диплом ва статуэтка тақдим этилади.
37. Танловга материал тақдим этган ҳар бир иштирокчи ўз материалининг муаллифлик ҳуқуқи эгаси эканлигига кафолатлаши ва учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузмаслигини тасдиқлаши шарт.
Материалларда учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқлари объектларидан фойдаланилган тақдирда, иштирокчи муаллифларни кўрсатиши ва иштирокчининг ушбу интеллектуал ҳуқуқ объектидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлаши шарт.
Учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузганлиги учун танлов иштирокчилари амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
38. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган материаллар учинчи томонларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузган бўлса, ушбу ҳолат юзасидан танлов ташкилотчилари жавобгар ҳисобланмайди.
39. Танлов иштирокчилари ташкилотчиларга тақдим этилган материалларни таҳрир қилиш, шарҳлар ва тушунтиришлар бериш, муаллиф ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда фойдаланишга рухсат беради.
40. Ташкилотчилар танлов материалларидан қуйидаги шаклларда (коррупцияга қарши курашишда ижтимоий реклама сифатида) фойдаланиши мумкин: Оммавий ахборот воситаларида, интернет платформасида, ижтимоий тармоқларда, кўргазмалар, форумлар ва бошқа тадбирлар доирасида.
Ташкилотчи танлов материалларидан фойдаланганлиги тўғрисида хисоботлар тақдим этиш мажбуриятини олмайди.
41. Танлов ташкилий қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– матераилларнинг мавзуга мослигини аниқлаш;
– материаллар танлов низоми талабларига тўғри келмаган тақдирда, материалларни танловдан четлатиш;
– айрим материалларни янада холисроқ баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан ташқари соҳа мутахассисларини жалб қилиш.
42. Танловни ўтказиш ва унинг ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
43. Танлов иштирокчиларининг танловларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
1-илова
Ф.И.Ш. |
|
Фото |
|
||
Туғилган йили |
|
|
Ҳудуди |
|
|
Ўқиш/иш жойи (фаолият тури) |
|
|
Ҳужжат топшираётган номинацияси (тегишлиси танланади) |
|
|
Танловга тақдим этилаётган матеариллар рўйхати ва электрон файлларнинг жойланган манзили (ҳавола) (нашрлар файлообменник) |
|
|
Алоқа (телефон рақами коди билан) |
|
«Коррупцияни биргаликда енгамиз!»
танловини ўтказиш тўғрисидаги
НИЗОМга
2-Илова
Танлов ғолиблари учун белгиланган совғалар
РЎЙХАТИ
Асосий номинациялар: (ғолиблар тақдим этилган аризалар орасидан аниқланади) |
||
1 |
Энг яхши ижтимоий видеоролик |
|
1-ўрин |
Экшн-камера Garmin Virb 360 |
|
2-ўрин |
Экшн-камера Garmin VIRB Ultra 30 |
|
3-ўрин |
Фотоаппарат Nikon D5300 Kit 18-55mm Wi-Fi |
|
2 |
Энг яхши журналистик суриштирув |
|
1-ўрин |
Ноутбук Apple MacBook Air 13 |
|
2-ўрин |
Телевизор LG 49UN71006LB 4K UHD Smart TV |
|
3-ўрин |
||
3 |
Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн (тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс) |
|
1-ўрин |
График планшет XP-Pen Artist 24 Pro 2K QHD – 1 дона |
|
2-ўрин |
Ультрабук HP PAVILION X360 i3 – 1 дона |
|
3-ўрин |
Планшет Microsoft Surface Pro 6 – 1 дона |
|
4 |
Энг яхши иншо учун (талабалар ўртасида) |
|
1-ўрин |
Ультрабук HP PAVILION X360 i3 – 1 дона |
|
2-ўрин |
Планшет Microsoft Surface Pro 6 – 1 дона |
|
3-ўрин |
Samsung note 10 - 1 дона |
|
5 |
Энг яхши иншо учун ( ўқувчилар ўртасида) |
|
1-ўрин |
Ультрабук HP PAVILION X360 i3 – 1 дона |
|
2-ўрин |
Планшет Microsoft Surface Pro 3 – 1 дона |
|
3-ўрин |
Samsung note 10 - 1 дона |
|
Махсус номинациялар: (ғолиблар ҳакамлар ҳаъати томонидан мониторинг йўли билан аниқланади) |
||
6 |
Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун (блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар) |
|
2 та ғолиб |
Моноблок Acer Aspire C22-865D |
|
7 |
Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ |
|
2 та ғолиб |
Моноблок 23.8" Acer Aspire S24-880 |
|
Ультрабук HP PAVILION X360 i3 – 1 дона |
||
8 |
Энг фаол нодавлат нотижорат нотижорат ташкилоти |
|
1 та ғолиб |
Интерактив панель TV 65" Smart Board. Intel Core i5 – 1 дона |
3-илова
№ |
Баҳолаш мезонлари |
Бал |
1 |
Журналистик суруштирув элементлари мавжудлиги; |
10 |
2 |
Долзарблиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилгани ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилгани); |
10 |
3 |
Ҳолислиги (тақдим этилган материалда ҳолислик мувозанати риоя қилингани) |
10 |
4 |
Асослантирувчи далилларнинг ҳаққонийлиги (суруштирувда илгари сурилган гипотезанинг қай даражада асослангани, манбалар билан ишлаш, фактларнинг ишончлилиги); |
15 |
5 |
Сабабларни, ўзаро боғламларни, манфаатдор томонларни аниқлаш; |
15 |
6 |
Натижадорлик (материалнинг ижтимоий резонансни юзага келтиргани, кўтарилган муаммонинг оммавий муҳокамасига сабаб бўлгани, муаммога нисбатан мансабдор шахсларнинг ёки давлат ташкилотларининг муносабат билдиргани) |
15 |
7 |
Оммавийлик (матрериалнинг содда услубда, кенг ОАВ аудиторияси учун тушунарли, осон тилда ёзилгани ) |
5 |
8 |
Ижодий ўзига хослик мавжудлиги (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда, мазмунида ўзгача ёндашувнинг мавжудлиги); |
10 |
9 |
Ифода воситаларидан кенг фойдаланганлик (оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларига хос бўлган барча ифода воситалари (фотосуратлар, аудио, видео, инфографика ва ҳ.к.лардан) ўз ўрнида профессионал тарзда фойдаланилгани. |
10 |
Жами |
100 |
№ |
Баҳолаш мезони |
Бал |
1 |
Танлов материалининг белгиланган мавзуга мослиги |
20 |
2 |
Ижтимоий долзарблиги |
20 |
3 |
Даллиллардан фойдаланиш ва мазмунни очиб бериш даражаси |
20 |
4 |
Иш сифати |
20 |
5 |
Ижодий ўзига хослик, ғоянинг бетакрорлиги |
20 |
Жами |
100 |
№ |
Баҳолаш мезони |
Бал |
1 |
Иншонинг танланган мавзу доирасида баён этилганлиги |
25 |
2 |
Танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги |
25 |
3 |
Фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги |
25 |
4 |
Услубий, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги |
25 |
Жами |
100 |
№ |
Баҳолаш мезони |
Бал |
1 |
Коррупцияга қарши курашиш ва аҳолида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ОАВ, канал, саҳифа, гуруҳнинг асосий йўналишларидан бирига айланган бўлиши; |
10 |
2 |
Коррупцияга оид материалларининг долзарблиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилгани ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилгани); |
10 |
3 |
Ҳолислик (тақдим этилган материалларда ҳолислик мувозанати риоя қилингани); |
10 |
4 |
Асослантирувчи далилларнинг ҳаққонийлиги (материалларда илгари сурилган гипотезанинг қай даражада асослангани, манбалар билан ишлаш, фактларнинг ишончлилиги); |
15 |
5 |
материалнинг ижтимоий резонансни юзага келтиргани, кўтарилган муаммонинг оммавий муҳокама этилгани; |
10 |
6 |
Муаммога нисбатан мансабдор шахсларнинг ёки давлат ташкилотларининг муносабат билдиргани ёки масала ҳал этилгани; |
15 |
7 |
Оммавийлик (материалнинг содда услубда, кенг жамоатчилик аудиторияси учун тушунарли, осон тилда ёзилгани ) |
5 |
8 |
Материаллар орасида коррупцияни баратараф этиш бўйича амалий ва асослантирилган таклифларни мавжудлиги |
15 |
9 |
ижодий ўзига хослик мавжудлиги (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда, мазмунида ўзгача ёндашувнинг, ғоя бетакрориги мавжудлиги); |
10 |
Жами |
100 |
№ |
Баҳолаш мезони |
Бал |
1 |
Коррупцияга қарши курашиш ва аҳолида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ННТнинг асосий йўналишларидан бирига айланган бўлиши |
10 |
2 |
Коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича амалий ташаббусларининг мавжудлиги |
20 |
3 |
ННТ кўтариб чиққан муаммонинг ижтимоий резонансни юзага келтиргани, кўтарилган муаммонинг оммавий муҳокама этилгани |
20 |
4 |
ННТ кўтариб чиққан муаммога нисбатан мансабдор шахсларнинг ёки давлат ташкилотларининг муносабат билдиргани ёки масала ҳал этилгани |
20 |
5 |
ННТнинг коррупцияни баратараф этиш бўйича амалий ва асослантирилган таклифлар бериб боришдаги фаоллиги |
10 |
6 |
ННТ фаолиятининг натижадорлиги (ўтказилган тадбирларининг, амалий ташаббусларининг самарадорлик даражаси) |
20 |
Жами |
100 |
№ |
Баҳолаш мезони |
Бал |
1 |
Коррупцияга қарши курашиш ва аҳолида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш ОАВ, канал, саҳифа, гуруҳнинг асосий йўналишларидан бирига айланган бўлиши; |
10 |
2 |
Коррупцияга оид материалларининг долзарблиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилгани ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилгани); |
10 |
3 |
Ҳолислик (тақдим этилган материалларда ҳолислик мувозанати риоя қилингани); |
10 |
4 |
Асослантирувчи далилларнинг ҳаққонийлиги (материалларда илгари сурилган гипотезанинг қай даражада асослангани, манбалар билан ишлаш, фактларнинг ишончлилиги); |
15 |
5 |
материалнинг ижтимоий резонансни юзага келтиргани, кўтарилган муаммонинг оммавий муҳокама этилгани; |
10 |
6 |
Муаммога нисбатан мансабдор шахсларнинг ёки давлат ташкилотларининг муносабат билдиргани ёки масала ҳал этилгани; |
15 |
7 |
Оммавийлик (материалнинг содда услубда, кенг жамоатчилик аудиторияси учун тушунарли, осон тилда ёзилгани ) |
5 |
8 |
Материаллар орасида коррупцияни баратараф этиш бўйича амалий ва асослантирилган таклифларни мавжудлиги |
15 |
9 |
ижодий ўзига хослик мавжудлиги (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда, мазмунида ўзгача ёндашувнинг, ғоя бетакрориги мавжудлиги); |
10 |
Жами |
100 |
Қонунчиликдаги сўнгги янгиликлардан хабардормисиз?
Қисман хабардорман - 350
Яхши хабардорман - 260
Хабардор эмасман - 144
Менга қизиқ эмас - 23