Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июнь 2020 йилдаги ПФ-6013-сонли Фармонига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил топиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири – коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.

                        I.          Агентлик ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (БМТ ТД);

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (БМТ ГЖБ);

  • Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори идораси;

  • Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ);

  • Европа иттифоқи делегацияси ваколатхонаси;

  • Европа кенгаши;

  • АҚШ Давлат департаментининг наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бюроси (INL);

  • Жаҳон банки;

  • Халқаро валюта жамғармаси;

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки;

  • Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси;

  • Словениянинг “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти;

  • Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти Ваколатхонаси (GIZ);

  • Осиё тараққиёт банки.

                                          II.          Халқаро алоқалар йўлга қўйилган хориж давлатларининг идора ва ташкилотлари

20 га яқин хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ваколатли идора ва ташкилотлари билан алоқалар ўрнатилди - АҚШ, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Сингапур, Швейцария, Малайзия, Хитой, Қозоғистон, Латвия, Тожикистон, Озарбайжон, Словения, Миср, Украина, Қирғизистон, Эстония, Финляндия.

  • Малайзия коррупцияга қарши курашиш комиссияси;

  • Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси;

  • Франция Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

  • Хитой Халқ Республикаси Миллий назорат комиссияси;

  • АҚШ Давлат департаментининг Халқаро наркотик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бюроси;

  • Сингапур Коррупция жиноятларини тергов қилиш бюроси;

  • Латвия Республикаси Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси;

  • Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

  • Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

  • Озарбайжон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси;

  • Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш кенгаши;

  • Украина Коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш бюроси;

  • Буюк Британиянинг Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати (GPI);

  • Словения Республикаси Коррупциянинг олдини олиш комиссияси;

  • Миср Маъмурий назорат идораси ва Коррупцияга қарши курашиш академияси;

  • Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги;

  • Эстония Электрон ҳукумат академияси;

  • Финляндия Хельсинки университети Қонун устуворлиги маркази ва бошқалар.

               III.          Халқаро ҳамкорлик доирасида имзоланган ҳужжатлар

2020-2023 йиллар давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан халқаро ҳамкорликка оид 12 та меморандумлар имзоланди:

  • 2020 йил 7 декабрь Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга карши курашиш агентлиги ва Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми;

  • 2021 йил 5 июнь Агентлик ва Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида Англашув меморандуми;

  • 2021 йил 16 июнь Агентлик ва Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида Англашув ва ҳамкорлик меморандуми;

  • 2021 йил 11 октябрь Словения Республикаси Коррупцияни олдини олиш комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши     курашиш агентлиги ўртасидаги Англашув меморандуми;

  • 2021 йил 28 октябрь Агентлик, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги хукумати томонидан Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан Англашув меморандуми;

  • 2021 йил 17 ноябрь Агентлик ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги Англашув меморандуми;

  • 2021 йил 18 ноябрь Халқаро коррупцияга қарши академияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида Англашув меморандуми;

  • 2021 йил 1 декабрь Агентлик ва Озарбайжон Республикаси Бош прокурори ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси ўртасидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича Англашув    меморандуми;

  • 2022 йил 12 май Агентлик ва Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

  • 2022 йил 24 май Агентлик ва Латвия Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси;

  • 2022 йил 14 сентябрь Агентлик ва Хитой Халқ Республикаси Назорат бўйича Миллий Комиссия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум;

  • 2022 йил 22 ноябрь Агентлик ва Франция Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандуми.

 

                                                                           IV.          Халқаро шарномалар

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сон Қонунига асосан Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (Конвенция)га қўшилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармонига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилган.

Қолаверса, Агентлик Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича миллий координатор этиб белгиланган.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Конвенциянинг II ва V боблари бажарилишини текшириш жараёни ўтказилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ИҲТТ Истанбул ҳаракатлар дастурининг 4 та раунд мониторингидан ўтган бўлиб, 2023-2024-йиллар давомида 5-раунд мониторинги амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

                                                              V.          Халқаро индекс ва рейтинглар

 

Мамлакатларда коррупция даражасини, коррупцияга қарши курашиш бўйича ислоҳотлар самарадорлигини ҳамда аҳоли томонидан коррупцияни қабул қилиш даражасини баҳоловчи қуйидаги халқаро рейтинглар мавжуд:

“Transparency International” коррупцияни қабул қилиш индекси, “Trace Matrix” порахўрлик матрицаси, “Open data inventory” рейтинги каби рейтинг ва индекслар бевосита коррупция ва очиқлик даражасини баҳолашга ихтисослашган бўлса, “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” халқаро ноҳукумат ташкилотининг ҳуқуқ устуворлиги индекси, Жаҳон Бошқарув сифати индикаторлари (WGI) каби рейтинглар ва индекслар таркибида ҳам коррупция қарши курашиш бўйича алоҳида суб индекслар мавжуд.

1. “Transparency International” коррупцияни қабул қилиш индекси (+14 поғона)

2022 йил учун “Transparency International” нинг коррупцияни қабул қилиш индекси янги рейтингида Ўзбекистон 14 поғонага кўтарилиб, индекс баҳосида қаторасига 9 йил давомида барқарор ўсишига эришилган (2013 йилда 17 балл билан 168 ўриндан 2022 йилда 31 балл билан 126 ўрингача).

Маълумот учун: Бу борада Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида ўсишга эришган ягона давлат ҳисобланади.

2. “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” халқаро ноҳукумат ташкилотининг ҳуқуқ устуворлиги индекси (+4 поғона).

Жаҳон одил судлов лойиҳаси – мустақил ва нотижорат халқаро ташкилотининг қонун устуворлиги ва тенгликни таъминлашга қаратилган индекс бўлиб, унда коррупциянинг мавжуд эмаслиги фактори ва унинг таркибидаги барча суб-индексларда ўсиш қайд этилган (0,47 балл билан 66 ўринни эгаллаган).

Маълумот учун: индекс 140 мамлакатида қонун устуворлиги, очиқлик, хавфсизлик, фуқаровий ва жиноий одил судлов каби 8 та факторлар бўйича баҳоларини эълон қилиб боради.

3. Жаҳон Бошқарув сифати индикаторлари (WGI) (+15 поғона).

Жаҳон Бошқарув сифати индикаторларининг коррупцияни назорат қилиш йўналишида Ўзбекистон -0,81 балл билан 213 та давлат орасида 161 ўринни эгаллаган (2021 йилда -1,05 балл билан 176 ўрин).

Маълумот учун: Жаҳон Бошқарув сифати индикаторлари Жаҳон банки томонидан 200 дан ортиқ мамлакатлар учун 6 йўналишда юритиладиган рейтинг ҳисобланади.

4. “Trace Matrix” порахўрлик матрицаси (+16 поғона).

“Trace bribery risk matrix” порахўрлик матрицасида Ўзбекистон 2021 йилда 59 балл билан (1 баллдан 100 баллгача баҳоланади, 1 балл – энг ижобий) 147-ўриндан 2022 йилда 58 балл билан 131-ўрингача кўтарилган.

Маълумот учун: “Trace bribery risk matrix” етакчи фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, Жаҳон банки, Готенбург университети қошидаги V-Dem институти ва Жаҳон иқтисодий форумидан олинган тегишли маълумотларни жамлаган ҳолда 190 дан ортиқ  мамлакатларда бизнес юритиш давомида порахўрлик хавф-хатарларини баҳоловчи индекс ҳисобланади.

5. “Open data inventory” рейтинги (+5 поғона).

Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2020 йил натижаларига кўра 63 балл билан 45 ўринни эгаллаб, 2022 йилда 66 балл билан 40 ўринга кўтарилди.

Маълумот учун: Open data watch халқаро ташкилоти томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эълон қилиб бориладиган очиқ маълумотларнинг сифати ва халқаро стандартларга мос равишда эълон қилинишини ҳар 2 йилда баҳолаб боради.

Сўнгги йилларда ушбу рейтингларнинг аксариятида Ўзбекистон Республикаси барқарор ўсишни қайд этиб келаётган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади.

Ижобий натижаларнинг асосий омиллари:

превентив механизмларни қўллаш устуворлик касб этаётганлиги, Агентлик ташкил этилганлиги;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги аниқ чораларни белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони ва 2 та қарори имзоланганлиги;

давлат харидлари жараёнлари рақамлаштирилиб, онлайн платформалар орқали амалга ошириш тизими яратилганлиги;

ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилгани;

лицензия бериш жараёнида шаффофлик ортгани.

 

Бошқа бўлимлар