Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

ЖИСА экспертлари иштирокида давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Батафсил
ЖИСА экспертлари иштирокида давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Бирор ишни қилишдан аввал оқибатини ўйлаш лозим

(Сўнгги пушаймон, афсус ва надоматдан ҳеч қандай наф йўқ!) 

Ҳурматли судьялар, соҳада яхши умидлар билан хизмат қилаётган ёшлар!

Сиз касбдошларимга маълумки, мен шу соҳанинг ҳалол ва покиза нонини еб улуғ ёшга етдим, етарлича обрў-эътиборга сазавор бўлдим. Биламан, мени қаттиқ ҳурмат қиласизлар, бунинг учун барчангиздан ниҳоятда миннатдорман. Шу сабабли ҳам Сиз азизларга яна бир бор ўзимнинг айрим панду-насиҳатларимни баҳам кўриш учун қўлимга қалам олдим.

Сўнги йилларда адолатпарвар ва фидойи судьяларимиз томонидан қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатни қарор топтириш мақсадида халқимизнинг ишончи оқланаётганлигини сезиб турибмиз. Муҳтарам Президентимиз ҳам соҳа кишиларини барча масалаларда қўллаб-қувватлаб, етарлича эътибор қаратиб турибдилар.

Кечагина яъни, 27 январь куни республикамиз судларининг бир йиллик иш фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда Олий суд раиси тўрт-беш соат давомида ютуқлар ва айрим камчиликлар ҳақида тўхталар экан, коррупция масаласида ҳам гапириб, бу борада барчани адолатни барқарор бўлишида қонун устворлигини таъминлашга чақирди. Бунинг учун сизларга муваффақият ва куч-қувват тилаб, барчангизни иродали бўлишга даъват этди.

Шу кунларда тарқалган нохуш хабарни эшитиб жуда хижолат тортдим. Мен шу соҳанинг насиҳатгўй оқсоқолларидан бири сифатида ғам чекиб суд ҳокимияти тизимида бундай нохуш ҳолатларни умуман бўлиши мумкин эмас деган қатъий фикр билан қўлимга яна қалам олиб, қаттиқ ўксиган ҳолда ушбу сўзларни ёзишга киришдим. Тизимда хизмат қилаётган ҳар бир судья ва ходим кечаги гаплардан, қолаверса, ўткан йилда содир этилган айрим нохуш ҳолатлардан тегишли хулоса чиқаришлари лозим. Салбий фикрларни вужудга келишига сабаб бўлувчи айрим ҳолатлар ҳаттоки телевезиор орқали намойиш этилди. Наҳотки, бу кўрсатув барчага бирдек сабоқ бўлмади?

Биродарлар, ойликлар етарли, уст-бошиимиз бут, қорнимиз тўқ бўлишига қарамасдан айримларнинг кўзи бунчалик оч бўлмаса. Наҳотки оладиган маошимиз етмаётган бўлса?  Барчамиз олий маълумотга, етарли ҳаёт тажрибасига эга инсонлармизку. Ўзингиз ўйлаб кўринг, давлат байроғи олдида қабул қилган қасамёдга содиқлигимиз шуми? Қасамёдга содиқ бўлмасликнинг оқибати ёмонлик билан тугашини, агарда унга риоя этилмаса бир кун келиб қасам уриши ҳақидаги мақолни эслайлик. Наҳотки айрим шахслар учун нафс балоси қасамёдданда устун турса? Бу балога гирифтор бўлганларнинг охири вой бўлиб, хорликка етаклайди, албатта. Диққатни бир ерга жамлаб ўйлаб кўрайлик, нега энди ўзимиз ҳар куни кўрадиган ишларимиздан тегишли хулоса чиқармаймиз? Бир елкада шайтон турса, иккинчисида иймон бўлсин барака топгурлар!

Ҳеч қайси нормаларга тўғри келмайдиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид қарашларнинг ҳосиласи бўлган хасислик, кеккайиш, ўзини бошқалардан устун қўйиш, очкўзлик, молпарастлик, мансабпарастлик каби иллатлардан йироқ бўлайлик. Мавриди келганда бир рисоламда ёзган “Судьянинг пора олиши унинг диндан қайтишидир, ўзи учун жаҳаннамдан жой тайёрлаши билан баробар” деган сўзларни яна бир бор эслатишни жоиз деб топдим. Бунинг учун бироз аччиқ, аммо, дўстона сўзларимдан ранжимайсизлар деган умиддаман.

Давлатимиз раҳбари яқиндагина маданият, маърифат, таълим, тарбия ҳақида жон куйдириб, барча соҳалар бўйича коррупцияга бутунлай барҳам беришимиз шарт дедилар. Президент шундай деб турганидан кейин ҳам нохуш ҳолатлар учраб турганига ақлим бовар қилмайди. Хаёлимга соҳамизга илм-маърифат, ақл-идрок, одоб-ахлоқ, пок виждон ва сабр-матонатдан йироқ бўлган кишилар қандай кириб қолди экан, деган фикр келади. Агарда шундай кишилар бор бўлса, улар зудлик билан ақлини борида оиласи, ота-онаси, фарзандлари, қариндош уруғлари ва маҳалла куйини кўз олдига келтириб бир балога гирифтор бўлмасидан аввал соҳани тарк этганлари мақул. Бирор ишни қилишдан, унга қўл уришдан аввал оқибатини ўйлаш шарт деб биламан. Ўйламай нетмай қилинган иш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ақл-фаросатга эга бўлган киши бундай ишга қўл урмайди.

Ҳурматли судьялар ва ходимлар!

Ушбу сатрларни ёзиш билан бирга, сиз азизларни чин дилдан дуо қилдим. Умид қиламанки, энди соҳамизда бундай воқеалар содир бўлмайди. Қонун устуворлигини таъминлашда ҳар бир ишда адолатни беғараз амалга оширасизлар, бунга кучингиз ҳам, салоҳиятингиз ҳам, ақл-идрокингиз ҳам етишига ишонаман. Бундан кейин юртдошларимиз томонидан судларда ҳақиқат юзага чиқяпти, адолат қарор топаяпти, биз суд идораларидан, судьялардан розимиз деган сўзларини эшитиб сиз азизларнинг ишларингизга муваффақият тилаб дил сўзларимни айтиш насиб этсин.

Ҳар бир ҳаракатингизни оқибатини ўйлаб иш қилсангиз, сизданда бахтли ва хотиржам одам бўлмайди. Шундагина яхши кайфият билан, бирор бир кишидан тилингиз қисиқ бўлмай яшаш бахтига муяссар бўласиз. Барчангиз бундан бу ёғига қатъий ирода кўрсатиб, оладиган маошингизга қаноат ҳосил қилиб яшаш тарзига ўтасиз деган умиддаман.

Убайдулла Мингбоев,

Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг раиси

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар