Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бирлашган миллатлар ташкилоти Таррақиёт Дастурининг (БМТ ТД) Истанбул минтақавий маркази миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистонда маъмурий ва давлат хизматидаги ислоҳотлар билан танишиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда яқин ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Учрашувда иштирокчиларга коррупцияга қарши курашишда Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларда информатцион технологиялардан фойдаланишнинг ўрни, коррупция тўғрисида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги, давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини жорий этиш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Шу билан бир қаторда, юртимизда амалга оширилаётган кенг-қамровли маъмурий ислоҳотларда Агентликнинг роли, соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ билан ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилиб, соҳада БМТ ТД билан ҳамкорлик истиқболлари ўрганилди.

Учрашув якунида томонлар коррупцияга қарши курашишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, техник ва консультатив кўмакни давом эттиришга келишиб олишди.

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар