Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарорига асосан давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтказиб бориш белгиланган.

Мазкур баҳолаш ишларининг холислиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳини шакллантириш режалаштирилган.

Экспертлар қоида тариқасида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- олий маълумотга эга бўлиши;

- мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;

- коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш.

Экспертлар гуруҳи Агентлик директори буйруғига асосан 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилиб, гуруҳнинг камида 3 нафар аъзоси гуруҳ ишида иштирок этишни билдирган фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан танлаб олинади.

Шунга кўра, экспертлар гуруҳи ишида иштирок этиш истагини билдирсангиз, ушбу аризани тўлдириб 2023 йил 15 ноябрига қадар info@anticorruption.uz электрон почта манзилига бу ҳақда хабар беришингизни сўраймиз.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар