Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил

Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларни мақсадли йўналтиришда очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикасида Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ўрганишларнинг асосий йўналишларидан бири Президент фармон ва қарорларида белгиланган халқаро молия институтлари томонидан ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича Агентликка юклатилган вазифалар ижросини таъминлашдир.

Шу мақсадда ушбу манзилда “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ва қабул қилинган ҳужжатларнинг очиқлиги таъминланганлиги билан танишилди.

Умумий қиймати 99,6 млн АҚШ долларни ташкил этувчи мазкур лойиҳа давлат раҳбарининг 2021 йилдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида Нукус, Тахиатош, Амударё, Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларидаги 46 та МФЙда ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Аниқланишича, ҳозирга қадар маҳаллаларнинг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилди, 232 та бирламчи ва долзарб сублойиҳалар аниқлаб олинди. Ижтимоий соҳа ва маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари юзасидан Давлат экспертиза хулосалари олинган.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар Элликқалъа тумани мисолида ўрганилди.

Тадбирда лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, бу каби назорат ишлари изчил давом эттирилиши алоҳида қайд этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар