Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмачилигида 2023 йил 8 май куни “Алишер Навоийнинг бронза ҳайкалини яратиш ва Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ўрнатиш хизмати” юзасидан 1 млрд 416,0 млн сўмлик давлат хариди ўтказилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишларига кўра, ушбу давлат харидини амалга ошириш жараёнида буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талабларига амал қилинмаган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.

Хусусан, харидда иштирок этган 3 нафар талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг раиси ва тўрт нафар аъзолари фойдаланган компьютер (ИП-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментга юборилди.

Агентлик тақдимномасига биноан Академия томонидан 11 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар