Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

2024-йилнинг 17-октябр куни Ўзбекистонда 250 дан ортиқ аксилкоррупция идоралари ходимлари, халқаро экспертлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирган IV Тошкент Аксилкоррупция форуми” бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Европа Иттифоқи, GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) ва БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Бу йилги форум барча иштирокчилар учун илғор амалиёт ва тажриба алмашиш, идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро дастурлардаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш учун ҳамкорлик платформаси бўлиб хизмат қилди.

Форум давомида Transparency International ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индекси, The World Justice Project ташкилотининг Қонун устуворлиги индекси, Open Data Inventory (ODIN) томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эълон қилинган очиқ маълумотлар рейтинги каби индексларда Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан бир қаторда коррупцияга қарши кураш бўйича эришган бошқа ютуқлари алоҳида таъкидланди.

Тадбир доирасида мамлакатимизнинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 5-раунд монироинги доирасида 2023-йил учун олган юқори натижалари эътироф этилиб, хусусан “коррупцияга қарши сиёсат” соҳаси “жудаям юқори баҳо” (86 баллдан юқори) билан Марказий Осиё давлатлари ичида энг илғор давлатлардан бири сифатида тан олинди.

Ўз ўрнида, Ўзбекистонда 2023-2024-йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури самарали амалга оширилаётганлиги, барча манфаардор ташкилотлар билан биргаликда 2030-йилгача коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг қамровли стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, коррупцияга қарши кураш ташаббусларида фуқаролик жамияти фаоллигининг ошиши каби муҳим марраларга эришилди.

Форумнинг асосий натижаларидан бири Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Жаҳон банкининг Ҳалоллик бошқармаси ўртасида кадрлар тайёрлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўрганишларни амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши бўлди.

Тақдирлаш маросими орқали ҳукумат оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга қўшган катта ҳиссасини эътироф этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори, доктор Акмал Бурхонов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили доктор Оливер Столпе ва GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) томонидан амалга ошириладиган "Самарали давлат бошқаруви" дастури менежери, доктор Виктор Кесслер кириш сўзи билан очиб берди.

Форумда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, GIZ, Халқаро Наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бюроси (INL), Transparency International ННТ, Финляндиянинг Қонун устуворлиги маркази, шунингдек АҚШ, Гонконг, Грузия, Корея, Литва, Малайзия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой каби мамлакатларнинг антикоррупция идоралари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.

Форум давомида “Коррупцияга қарши курашда янги давр: инновацион технологиялар коррупциянинг олдини олишнинг самарали воситаси сифатида”,  “Коррупцияга қарши маданият ижтимоий зиддиятни бартараф этиш воситаси сифатида”, “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва мувофиқлик тизимларини жорий этиш: муаммолар ва истиқболлар” мавзуларига бағишланган сессиялар доирасида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “IV Тошкент Аксилкоррупция форуми”да коррупциянинг олдини олиш бўйича глобал тенденциялар бўйича танқидий муҳокамалар муваффақиятли ўтказилди ва Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги ютуқлари намойиш этилди. Форум давомида мамлакатнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда шаффофлик, ҳисобдорлик ва яхши бошқарувни қўллаб-қувватлашга содиқлиги таъкидланди.

Форум Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш - коррупциянинг олдини олишда инклюзив ёндашув" GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти), Латвия Молия ва шартномалар марказий агентлиги ва Словениянинг “Минтақавий мулоқот” Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган ҳамда Европа Иттифоқи ва Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) томонидан  бирдаликда молиялаштирилган, ва "Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш", БМТ Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳалари кўмагида ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар