Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил

Жорий йилнинг 20 июнь куни Хоразм вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чоралар таҳлили ҳамда ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти юзасидан ахборотлари эшитишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қўшма йиғилиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Хоразм вилоят коррупцияга қарши ҳудудий кенгаши томонидан ташкил этилди.

Дастлаб вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасидаги умумий чоралар, ҳудудий кенгаш фаолияти хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Хоразм вилоятида апрель-май ойларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

Унда Давлат идоралари томонидан ўтказилган давлат харидлари, очиқлик соҳасида амалга оширилган ишлар ва вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолиятига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида вилоятда ўтган давр мобайнида коррупциявий ҳолатлар энг кўп учраган соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, банк, кадастр тизими раҳбарларнинг ахборотлари ва келгусидаги режалари тингланди.

Тадбир якунда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қўшма қарор қабул қилинли. Қарорда ҳудудий кенгаш аъзолари, вилоят масъул ташкилотлари, коррупцияга қарши курашишга масъул органларга коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, ушбу жараёнлардан ОАВ ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш бўйича топшириқлар белгиланди.

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар