Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва “Минтақавий мулоқот”  халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари П.Горьюп ҳамда АҚШнинг  “Boston Globe” газетаси муҳаррири Р.Коэн ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўртасида келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган режалар муҳокама қилинди.

Жумладан, унда“Boston Globe” газетаси  билан доимий ҳамкорликни  йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ОАВ вакилларини газета офисида малака оширишини ташкил этиш, газетанинг етакчи журналистлари иштирокида ОАВ ва ННТларнинг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини оширишга йўналтирилган семинар-тренингларни мунтазам давом эттириш таклифлари илгари сурилди.

Р.Коэн “Boston Globe” ҳамкорлигида журналистлар билан мулоқот гуруҳи ташкил этиш ва бунда икки давлат тажрибасини ўрганиш, Агентлик билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналистик суриштирув олиб бориш  бўйича малака ва маҳоратни оширишга қаратилган узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида кўзланган режаларни амалга ошириш ва  ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар