Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Тадбирда Коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган суд ишлари юзасидан статистик маълумотлар, идора ва ташкилотлар фаолияти очиқлигининг таъминланганлик ҳолати ҳамда қурилиш ва коммунал соҳаларда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъуллар ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда ҳудудий кенгаш аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, бошқарма раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар,  ҳудудий кенгаш фаолияти ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Масъулларга очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, очиқ маълумотларни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ эълон қилиб бориш билан боғлиқ аниқ вазифалар берилди.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент шаҳар суди раиси, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи,  “Ҳудудий электр тармоқлари”, Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, соҳада амалга ошираётган ишлари муҳокама этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар