Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил
“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил
“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил
“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Батафсил
Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Батафсил
Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Батафсил
Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Бугун, 20 июнь куни АОКАда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили хусусида сўз юритилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қилинган ишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, охирги 5 йилда Давлатимиз раҳбари бошчилигида коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш, жамиятнинг барча қатламини мазкур иллатга қарши курашишга сафарбар этиш борасида янги давр бошланди.

Таъкидлаш ўринлики, коррупцияга қарши курашиш соҳасининг институционал асосларини мустаҳкамлаш бўйича янги органлар фаолияти йўлга қўйилиб, илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. 

Коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ва тармоқларда “Коррупциясиз соҳа” ва “Коррупциясиз ҳудуд” каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 1 октябридан барча  давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этила бошлади.

Ислоҳотларнинг ижобий натижасини бугун ушбу йўналишда концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончи ортиши мисолида кўриш мумкин.

Жумладан, пора олиш (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси) коррупциявий жиноятлар орасидаги энг оғир ва ижтимоий хавфлилиги юқори бўлган жиноятлардан бири бўлиб, сўнгги йилларда ушбу жиноят сонининг камайишига эришилмоқда.

Мисол учун, 2019 йилда 177 та, 2020 йилда 161 та, 2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, пора олиш жинояти охирги уч йилда деярли 50 фоизга камайган.

Ёки бўлмаса, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 17 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, бу ўтган 2021 йилнинг 5 ойига нисбатан (2021 йилнинг 5 ойида 57 тага пора олиш жинояти содир этилган) 40 тага кам ҳисобланади.

Misol uchun, 2020-yilda 118 ta ogʻir (JKning 210-moddasi 2-qismi), 13 ta oʻta ogʻir  (JKning 210-moddasi 3-qismi) darajadagi pora olish jinoyatlari, 2021-yilda esa 62 ta ogʻir, 6 ta oʻta ogʻir darajadagi pora olish jinoyatlari sodir etilgan.

Koʻrish mumkinki, 2021-yilda ogʻir darajadagi pora olish jinoyati 56 taga, oʻta ogʻir darajadagi pora olish jinoyati 7 taga kamayishiga erishilgan.

2021-yilda sodir etilgan pora olish bilan bogʻliq jinoyatlar tahlili shuni koʻrsatmoqdaki, oʻtgan yilda Respublika boʻyicha 91 ta pora olish jinoyatlari sodir etilgan boʻlib, 91 nafar shaxsga nisbatan Jinoyat kodeksining 210-moddasi bilan jinoyat ishlari qoʻzgʻatilgan.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда:

  1. Тошкент шаҳрида – 18 та;

  2. Тошкент вилоятида – 13 та;

  3. Жиззах вилоятида – 9 та;

  4. Андижон вилоятида – 8 та;

  5. Қашқадарё вилоятида – 8 та;

  6. Сурхондарё вилоятида – 7 та;

  7. Самарқанд вилоятида – 5 та;

  1. Бухоро вилоятида – 4 та;

  2. Наманган вилоятида – 4 та;

  3.  Фарғона вилоятида – 4 та;

  4.  Хоразм вилоятида – 4 та;

  5.  Сирдарё вилоятида – 3 та;

  6.  Навоий вилоятида – 2 та;

  7.  Қорақалпоғистон Республикасида

 – 2 та содир этилган.

Пора олиш жиноятларининг 10 таси вилоят, 81 таси туман-шаҳар миқёсидаги давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган бўлиб, туман-шаҳар миқёсидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган пора олиш жиноятлари умумий пора олиш жиноятларининг
89 фоизни ташкил қилган.

Кўриш мумкинки, 2021 йилда Республика миқёсидаги давлат ташкилотларида ишловчи мансабдор шахслар томонидан пора олиш жиноятлари содир этилганлиги аниқланмаган.

Лавозимлар доирасида таҳлил қилинганда 91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилгани, мансабдор шахслардан 77 нафари эркак, 14 нафари аёл эканлиги маълум бўлди.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

Шунингдек, 91 та пора олиш жиноятидан 26 таси ёки 28,5 фоизи бевосита суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, умумий пора олиш жиноятининг деярли учдан бир қисмини ташкил этган.

Бундан ташқари, 91 та пора олиш жиноятидан 65 таси ижро тизимига кирувчи давлат бошқарув органлари ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 18 таси (19,7 фоизи), деярли бешдан бир қисми таълим тизими ходимлари ҳисобига тўғри келган.

Лавозимлар доирасида таҳлил қилинганда 91 та пора олиш жиноятидан 49 таси биринчи даражали раҳбарлар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходимлар томонидан содир этилгани, мансабдор шахслардан 77 нафари эркак, 14 нафари аёл эканлиги маълум бўлди.

2021 йилда содир этилган 91 та жиноят ишлари бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 22 таси 210-модда биринчи қисми, 63 таси 210-модда 2-қисми, 6 таси 210-модда 3-қисми билан қўзғатилган.

Мазкур 91 та пора олиш жиноятларининг 38 таси таъмагирлик, 19 таси такроран, 4 таси кўп миқдорда, 4 таси жуда кўп миқдорда, 2 таси бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш билан боғлиқ бўлса, 2 таси уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган.

Пора олиш жиноятлари бўйича 500 минг АҚШ доллари ва 113,7 млн. сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда (ўртача 8 065 АҚШ доллари) АҚШ долларида, 29 та ҳолатда (ўртача 3,92 млн сўм) сўмда олинган.

Энг кўп пора миқдори 200 минг АҚШ долларини, энг кам пора миқдори 50 АҚШ долларини ташкил этган.

Cодир этилган 91 та пора олиш жиноятларининг 75 таси тезкор тадбир 16 таси терговга қадар текшириш давомида фош этилган бўлиб, пора предмети бўлган пуллар 5 та ҳолатда воситачилар ва 86 та ҳолатда тўғридан-тўғри мансабдор шахслар томонидан олинган.

Ушбу 91 та жиноятдан 20 таси ишга қабул қилиш, 8 таси маъмурий чора кўрмаслик, 6 таси ер ажратиш, 4 таси қурилишга рухсат бериш, 3 таси ердан ижара асосида фойдаланишга рухсат бериш, 3 таси автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, 2 таси постдан рухсатномасиз ўтказишга рухсат бериш, 2 таси пенсия тайинлаш, 2 таси давлат харидлари бўйича шартнома имзолаш учун улуш талаб қилиш, 2 таси чегарадан ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, қолган 39 та ҳолатда жиноятлар бошқа ваколатлардан фойдаланиш асосида содир этилган.

Кўриш мумкинки, 22 фоиз пора олиш жинояти ишга олиш ваколатидан фойдаланиш орқали содир этилган бўлиб, уларнинг 15 таси техник ва ижрочи ходимларни таълим (11 таси мактабгача таълим, 4 таси халқ таълими) муассасаларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ.

Шунингдек, 8 та маъмурий чора кўрмаслик ваколатидан фойдаланган ҳолда содир этилган пора олиш жиноятларининг 5 таси ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 3 таси йўл-патруль хизмати инспекторлари, 2 таси профилактика инспекторлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, 6 та ер сотиш билан боғлиқ пора олиш жиноятларидан 4 таси маҳаллий ҳокимлик (3 таси туман ҳокими ўринбосари), 2 таси қурилиш бўлими ходимлари ҳисобланади.

Порaхўрлик жиноятлари бўйича жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва унга қарши курашиш юзасидан Агентлик томонидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан:

1. Пора олиш жинояти бўйича тергов ва суд амалиётини умумлаштириш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;

Жумладан, аксарият пора олиш жиноятлари тезкор тадбирлар натижасида фош этилаётганлигини инобатга олган ҳолда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи давлат органларидан таклифлар олиш ва ушбу таклифлар асосида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш;

2. Коррупциявий жиноятларни фош этишда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тизими самарали натижа бераётганлигини инобатга олган ҳолда пора олиш жиноятларини фош этишда кўмаклашган шахсларни рағбатлантиришнинг ички идоравий тизимини яратиш лозим бўлиб, бу жараёнда шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

3. Коррупциявий жиноятлар, хусусан, пора олиш жинояти ҳақида хабар беришнинг тезкор ва хавфсиз тизимини яратиш, ушбу тизимдан барча фуқароларнинг фойдаланиш имкониятини яратиш;

4. Пора олиш жиноятларининг аксарияти ишга олиш ваколатидан фойдаланиш орқали содир этилгани ва уларнинг кўпчилиги таълим тизимига тўғри келгани сабабли мактабгача таълим муассасаси ва умумий ўрта таълим мактабларига ижрочи ходимларни ишга олиш жараёни устидан назоратни тўлиқ Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигига ўтказиш, иш ўринлари бўйича очиқ танловлар ўтказилишини таъминлаш.

Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар