Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, БМТ Тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тақдимотда турли вазирлик ва идоралардан миллий ҳамкорлар, халқаро ташкилотлар, Тошкентдаги дипломатик миссиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган лойиҳа яқин ҳамкорликдаги иккита сублойиҳа доирасида ҳаётга татбиқ этилади: “Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш” лойиҳаси GIZ бошчилигидаги Европа Иттифоқи консорциуми томонидан “Минтақавий мулоқот” ва Германия ҳукумати билан биргаликда молиялаштирилган 4 550 000 евро миқдоридаги бюджетга эга бўлган Латвия  марказий молия ва контрактлар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.  “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” лойиҳаси БМТТД томонидан 2 500 000 евро ҳажмидаги бюджет билан амалга оширилади. 2024-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳалар Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий-ҳудудий тузилмани қамраб олади.

Лойиҳалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва фуқаролик жамиятини жалб қилиш орқали ижтимоий масъулиятни оширишдан иборат. Бу саъй-ҳаракатлар сезиларли натижаларга олиб келиши, жумладан, коррупцияга қарши курашнинг миллий механизмларини мустаҳкамлаш, ҳалоллик ва виждонлиликни, жумладан, минтақавий ва маҳаллий даражада ошириш, фуқароларнинг фаоллиги ва хабардорлигини кучайтириш кутилмоқда.

Жумладан, Коррупция муаммолари бўйича минтақавий маркази, “Коррупциясиз соҳа лойиҳа офиси” ишга туширилади. “Шаффоф шаҳарлар”, “Ҳалол туманлар” концепциялари ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан хотин-қизлар ташкилотлари) учун сиёсатнинг гендер тенглиги ва коррупцияга қарши курашга таъсирини мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмларини яратиш учун грант дастурлари ишлаб чиқилади. Журналистлар, блогер аёллар ва жамоатчилик фаоллари салоҳиятини ошириш, хусусан,  журналистик текширувларни  рағбатлантиришга ёрдам бериш орқали қўллаб-қувватланади.

Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Шарлотта Адриан ушбу лойиҳа ҳақида шундай деди: “Ушбу ташаббус Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги улкан ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини англатади. Коррупцияга қарши курашга қаратилган сай-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш барқарор ва адолатли ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.”

Ўз навбатида, БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Қарман ва GIZ директори Ёахим Фритс БМТТД ва GIZ Ўзбекистон ҳукуматининг бошқарув соҳасида инклюзив ва аҳоли манфаатларига йўналтирилган ўзгартириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Экспертларнинг якдил фикрича, лойиҳада кўзда тутилган мақсад-вазифалар БМТнинг коррупцияга қарши курашиш конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар  режаси мониторинги каби халқаро стандартларни самарали амалга оширилишига, мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига хизмат қилади.

Мулоқотда лойиҳани амалга ошириш бўйича икки йиллик ҳаракатлар режаси ҳам кўриб чиқилиб, манфаатдор идоралар вакиллари томонидан тақдим этилган таклифлар муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар