Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Осиё Тараққиёт банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқотдан кўзланган мақсад лойиҳаларнинг ҳолати ва ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилиш, икки томон ўртасида ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиришдан иборат.

Тадбирда “Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури” доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди, жумладан давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича электрон тизимини ишга тушириш жараёни ҳақида Агентлик вакиллари томонидан маълумот берилди.

Бундан ташқари, учрашув доирасида, халқаро эксперт Д.Соер иштирокчиларни халқаро харидларни мониторинг қилиш амалиёти билан таништирди. Бу борада коррупцияга қарши курашишда ва халқаро тендерларни ўтказишда маълумот манбаларидан фойдаланиш масалалари, хорижий контрагентларни текшириш платформалари бўйича ҳаволаларни тақдим этди.

Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиб, давлат харидлари соҳасида электрон тизим ва очиқ маълумотлардан халқаро миқёсда фойдаланиш имкониятларини ёритиш бўйича алоҳида учрашув ташкил этиш ва тадбир давомида юзага келган саволлар бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар