Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Коррупцияга қарши курашда АҚШ тажрибасидаги ютуқлардан кенг фойдаланилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари АҚШга ташрифи якунларига кўра, Қўшма Штатларнинг аксилкоррупция идоралари ҳамда халқаро ташкилотлар билан бир қатор самарали келишувларга эришилди.

Жумладан,  Нью-Йорк  шаҳар полицияси  полиция комиссионери Эдвард А.Кабан билан мулоқотда полиция идораси фаолияти, хусусан, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш ишларини ташкил этиш, полиция органларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари билан яқиндан танишилди.

Вакилларимиз, шунингдек, коррупциявий жиноятларни фош этиш ва аниқлаш, уни келтириб чиқараётган сабаблар таҳлили, статистикасининг юритилиши, фаолият очиқлигини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назорати йўналишларда ҳам ўзаро фикр алмашди.

Якунда ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, Ўзбекистонда коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш ва аниқлаш амалиётидаги илғор ютуқларни жорий этиш, ички ишлар органлари ходимлари учун қўшма тренинглар ташкил этишга келишиб олинди.

Худди шу каби АҚШ Олий суди судьяси Жон Г. Робертс билан суд тизими ва инстанциялари,  тизимнинг очиқлиги ва шффофлиги, суд органларининг аксилкоррупция идоралари билан ҳамкорлиги, коррупциявий ишларни кўриб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган музоракалар якунига кўра, мазкур идора билан  суд органлари ходимлари учун қўшма тренинг ва ўқув курсларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

БМТ Тараққиёт дастури раҳбарияти билан мулоқотда эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ишончли ва самарали ҳамкорлик натижалари сарҳисоб қилиниб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, хусусан,  Коррупция муаммолари бўйича минтақавий марказни ташкил этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Марказнинг асосий фаолияти аҳолининг соҳага оид муаммоларини давлатга етказиб боришга қаратилади.

Шунингдек, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш ва бу бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқиш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди. Қайд этилганидек, мазкур тизимга Марказий Осиёнинг барча давлатларида қизиқиш мавжуд бўлиб, Ўзбекистон орқали тажрибани кенг ёйиш мақсад қилинмоқда.

АҚШ Давлат Этика Идораси билан келгусида мамлакатимиз давлат хизматчиларини “ҳалоллик вакцинаси”, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш йўналишларида ўқитиш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича режа ва мақсадлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Давлат Этика Идораси ахлоқ сиёсатини, молиявий маълумотларни ошкор қилиш тизимларини такомиллаштириш ва ҳар бир ижро этувчи ҳокимият идоралари самарали ахлоқий дастурга эга бўлишини таъминлайди. Идора ҳар куни 140 дан ортиқ агентликда ишлайдиган ижро этувчи ҳокимиятнинг одоб-ахлоқ дастурини бошқаради ва назорат қилади.

Бундан ташқари, АҚШ Ҳалоллик ва самарадорлик бўйича Бош инспектори идораси билан “комплаенс назорат” тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик Меморандумини тузишга, Давлат департаменти кўмагида “Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларни жадаллаштириш” лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди.

Шунингдек, келгусида Давлат департаменти Глобал аксилкоррупция тармоғининг давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарлар ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш имконини берувчи дастурий мажмуа –  “I-act” лойиҳасини Ўзбекистонда кенг жорий этиш чоралари кўрилади.

Коррупцияга қарши курашишда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадида АҚШ тажрибаси асосида Ўзбекистонда аксилкоррупция хакатонларини (дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўйича танловлар) ўтказиш амалиёти  йўлга қўйилади. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ОАВ вакиллари ва давлат ташкилотларининг матбуот хизмати ходимлари учун коррупция масалаларини ёритиш бўйича семинар-тренинглар ташкил қилинади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда давлат органлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методологиясини ишлаб чиқишда ва Агентлик фаолиятини институционал баҳолашдан  ўтказишда кўмак кўрсатиб келмоқда. Ташриф доирасида ташкилотнинг  Ҳалоллик бошқармаси (INT)  раҳбарияти билан мулоқот ўтказилиб, давлат хизматчиларининг манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва ҳалоллик, инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасидаги малакаларини ошириш, давлат харидлари жараёнларини рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди. 

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар